Мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган барча йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Шўрчи туманида ҳам қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ҳамда аҳоли муаммоларини бартараф этиш, шунингдек, электр энергияси, ичимлик сувини яхшилаш, ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманимизнинг Хушчекка маҳалласидаги кўчаларга асфальт ётқизиш ишларининг амалга оширилаётгани маҳалла аҳолиси қалбида шукроналик туйғусини уйғотмоқда десак муболаға бўлмайди.
Ёғингарчилик кунларида лой, иссиқ кунларда эса чанг бўладиган ушбу кўчалар ҳудуд аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммо эди. Асфальт ётқизилаётганидан аҳоли жуда мамнун