Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Қишлоқ аёлининг бир кунини кузатганмисиз!?

Қаҳрамонимиз хўроз қичқиришидан аввал уйғонади, тонгда  туриб, ҳовли кўчаларни супуради, эрта тонгда очилган дарвоза орқали рўзғорига барака киритади: сигир соғиб, чакки тайёрлайди. Томорқасининг 7 сотихига экилган пиёзлар билан дардлашиб, уларни бегона ўтлардан тозалайди. Фарзандларининг қорнини тўқлайдида, мактабга кузатади. Шириндан шакар таомлар, мазали ширмой нон тайёрлайдиган тандирайвон энг дардкаш жойи. Вақт топдим дегунча, қўни қўшнилари учун кўйлак тикиб, чопон қавийди. 

“Бахштепа-1” маҳалласида яшовчи Марҳабо Абдужабборовага ҳамроҳлик қиларканман инсон бир кунда шунча нарсага улгурса бўларкан-да, деб ўйга бордим. Аёлдаги ички энергия, соддалик, ҳечам ҳаётидан нолинмаслик ва табиий қиёфа, самимиятни ҳис қилдириб турадиган суҳбатдошлигига амин бўлдим. 

-Эпласанг элакда сув турар, деганларидек рўзғоримиз бутлиги учун ҳаракат қиламан, - дейди М.Абдужабборова. – Меҳнат қилсам, келажакда фарзандларим ҳам меҳнаткаш бўлиб улғаяди. Ҳар томонлама уларга ибрат бўлишга ҳаракат қиламан. 

 

 

Фойдали ҳаволалар