Туманимизда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Марказ учун барча қулайликка эга бўлган мазкур бино белгиланган тартибда жиҳозланган. Фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун зарур шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 49 тури ушбу марказда кўрсатилмоқда.
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйилиши ҳам инсонга эътиборнинг навбатдаги кўринишидир. Зеро, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.