Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Инсонийлик — кўнгил малҳами

 

Орамизда шундай инсонлар борки, улар алоҳида парвариш ва эътиборга муҳтож. Улар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш, қўлидан келганча кўмаклашиш халқимизнинг азалий одатларидан ҳисобланади.

-Шундай хайрли кунларда мени йўқлаб келган ташаббускорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Зебо Чориева. – Ташаббускорлик билан кўнгил сўраб келганлар билан суҳбат давомида соғлигим йўқлигини билишиб, дори-дармон олишим учун ёрдам ҳам беришди. Эътибор учун жуда хурсанд бўлдим. 

Замондошларимиз ҳолидан доимий хабардор бўлиб, меҳр-мурувватни, эътиборни  унутмаслик сизу бизнинг чин инсоний бурчимиздир. Зеро, инсонийлик — кўнгил малҳами.

 

Фойдали ҳаволалар