2022 ЙИЛ САРҲИСОБ
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича 2 та маҳаллада 57,3 км янги тармоқ тортиш ҳамда 8 та сув иншооти қурилиш режалаштирилган. Шундан, 2 та маҳаллада 57,3 км ичимлик суви тармоғининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган. Қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, объектларни фойдаланишга топширилиш муддати 2023 йил май ойида.
Маҳаллалардаги ички йўлларини яхшилаш учун 2022 йилда 63 та объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Обод қишлоқ” давлат лойиҳаси асосида 27 та объектларда 10.7 км шундан 6.9 км асфальт-бетон, 3.8 км цемент-бетон таъмирлаш ишлари бажарилди. Захира маблағлари ҳисобидан 10.12 км асфльт-бетон ва тошлаш ишлари амалга оширилди. “Очиқ бюджет” лойиҳаси асосида 1.162 км асфальт-бетон, маҳаллий бюджетлар маблағлари асосида 2.115 км асфальт-бетон ишлари амалга оширилди. Туман ҳокимининг ташаббуси билан ҳашар йўли орқали 85.43 км ички йўллар тошланди. Жами бўлиб 116.327 км ички йўллар таъмирланди.
- электр таъминотини яхшилаш бўйича 8.5 км электр тармоқлари тортилди ва алмаштирилди, 2 та транформатор ва 178 дона таянч устунлари ўрнатилди.
Шундан, 2 та маҳаллада электр тармоқларни тортиш учун
8,5 км лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган.
- газ таъминотини яхшилаш бўйича туман худудидаги 206 дона Газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилиб бўёқланди, юқори босимли 1,2 км газ тармоқлари таъмирланди. 280 та газ баллони туман аҳоли хонадонларига етказиб берилди.