Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманимиздаги Ж.Хўжамиёров худудидаги Ўрол Шаймардонов раҳбарлик қилаётган “Зуҳриддин-Зуҳро” фермер хўжалигининг илғор теримчилари билан суҳбатлашди.
“Зуҳриддин-Зуҳро” фермер хўжалигининг 54 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, 20 гектарига экилган “Наманган-77” навли чигит баравж ўсиб, пахта шоналарига айланган. Қийғос очилган пахта шоналарини тераётган теримчилар кунига 150-200 кг хирмон кўтаришмоқда.
-Ҳар йили пахта теримига чиқамиз, ҳатто, терим бошланишини кутиб ўтирамиз, — дейди Ойсоат Эшқувватова. — Пахта терими мавсумида, яхшигина даромад топамиз. Эрталабдан қўшни аёллар билан биргаликда келамиз, кун давомида бирга пахта терамиз, орада гурунглашиб, одатий ишлардан чалғиймиз. Бир кунда 100-150 кг “оқ олтин” териб, фермер хўжалигининг хирмонини юксалиши учун ўз ҳиссамизни қўшяпмиз.
Вилоят ҳокими суҳбат давомида илғор теримчиларга эсталик совғаларини топширди.