Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

Ички йўллар равон бўлмоқда

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ ўттиз уч йиллик айёми, энг азиз ва энг улуғ байрамимизни туманимизнинг олис маҳаллаларида яшовчи аҳоли ҳам юқори кайфиятда қарши олмоқда. Бунинг боиси, кўп йил таъмир кўрмаган қишлоқ кўчалари асфальт қилиниб, йўловчиларга қулай шарт-шароит яратилмоқда.

Туманимизнинг “Ғармақўрғон” маҳалласининг ички йўлларига асфальт ётқизилмоқда. 

-Бизнинг маҳалламиз кўчалари бугун янгича тус олди. Ёзда чанг, қишда лой кўчалар бугун текис ва равон бўлди,-дейди Илҳом Тожиев. – Йиллар давомида йўл муаммосидан қийналган маҳалла аҳолиси қишлоқ ички кўчалари асфальт қилинаётганидан жуда мамнун.

Дарҳақиқат, чекка қишлоқларда йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар маҳаллий аҳолига байрам кайфияти улашмоқда

 

Фойдали ҳаволалар