Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ички ариқлар бетонлаштирилмоқда

Дала-деҳқончилик ишлари бироз тин олган айни кунда экин майдонларини маҳаллий ўғитга тўйинтириб, чуқур шудгор қилиш, қишки чилла сувидан “шўр ювиш”га тайёрлаш агротехник ишлари билан бирга жойларда ички тармоқларни тозалаш, тупроқ ишларини бажариш ва бетонлаштириш тадбирлари Шўрчи туманида ҳам давом эттирилмоқда.

Туманимиздаги “Норқобилов Шокир чорваси” фермер хўжалигига қарашли ер майдонларини суғоришга хизмат қилувчи ариқлар бетонлаштирилмоқда.

Ушбу манзилда бўлган Бош прокурор ўринбосари С.Самадов, вилоят ҳокими ўринбосари А.Амиров, туман ҳокими А.Ишмурзоев фермер билан суҳбатлашди. Ишларини сифатли ва самарали ташкил этишлари учун аниқ кўрсатмалар берилди. 

Бетон ариқлар деҳқончилик мавсумида экин ерларига “об- ҳаёт”нинг равон ва ортиқча исрофгарчиликсиз етиб боришини таъминлашга хизмат қилади. 

 

Фойдали ҳаволалар