Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини туманимизнинг “Хушчекка” маҳалласида ташкил этилган уч авлод учрашувида билдиришди.
Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.
Шундан сўнг хайрли тадбир иштирокчилари “Хушчекка” маҳалласи қошида ташкил этилган кутубхона фаолияти билан танишишди.