“Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ Шўрчи тумани бўлимига қарашли сув иншоотида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир амалга оширилди.
Унда жамият директор ўринбосарлари А.Баратов, Х.Бўриев ва бошқа масъуллар, шунингдек мазкур маҳалла фаоллари иштирок этиб, сув иншооти ҳудудида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.
Маълумот учун, Шўрчи туманида жойлашган 129 та сув иншоотларида бугунги кунга қадар "Яшил макон" дастури доирасида жами 1 минг 350 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Барча сув иншоотларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.