Президентимиз ташаббуси билан аҳоли фаровонлиги ва инсон қадр қиммати учун ташкил қилинган “Инсон” ижтимоий хизматлар тизимида фуқаролар манфаати кўзланган. “Инсон” инсонлар учун муносиб хизматлар марказлари халқимиз орасида ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш ва муаммоларини бартараф қилишда ўз самарасини беради.
— Жамоамиз зиммасига ҳар бир хонадонни ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолатга ойдинлик киритиш, ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, кўмакка муҳтож фуқаролар билан самарали иш олиб бориш каби вазифалар юклатилган, – дейди марказ раҳбари Ўрол Мирзатов. – Асосий мақсад аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтиришдан иборат. Бугун фойдаланишга топширилган бинода шу эзгу ишларни амалга ошириш учун керакли барча шарт–шароитлар яратилган. Шу билан бир қаторда маҳаллаларда фаолият бошлаган ходимларимиз учун планшетлар берилди.
Албатта, маҳаллаларда фаолият бошлаган ҳар бир ходим учун берлиган замонавий планшетлар иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.