Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Халқимиз фаровонлиги йўлида

Арзон ва сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, бу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани нафақат ички бозорни таъминлаш, балки хорижий давлатларга экспорт қилишга ҳам имконият яратмоқда. 

Туманимизнинг “Ҳурлик” маҳалласида “Раъно Иброҳимовна” оилавий корхонаси ўз фаолиятини бошлади. 6 нафар маҳалладошини бандлигини таъминлашга эришган Отабек Жовлиев раҳбарлик қилаётган оилавий корхонада бир кунда 10 тоннагача қурилиш учун зарур бўладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. 

-Кунига ўртача 10 тонна қурилиш учун зарур бўладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз, - дейди Отабек Жовлиев. – Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонамизнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати минг тоннани ташкил этади. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, янги иш ўринларини ташкил этиш ниятидамиз. 

Албатта, бунёдкорлик бор жойда тараққиёт бўлади. Соҳа тараққиётига қаратилган ишлар юртимизни янада ривожлантириш баробарида халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.

 

Фойдали ҳаволалар