Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Халқ қабулхонаси – халқ хизматида

# ОЧИҚ МУЛОҚОТ

     

      Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг амалдаги ифодасидир.

Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шўрчи тумани Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Халқ қабулхонаси аралашуви ва ёрдами билан тумандаги “Жойилма”  ва “Какан” маҳаллаларидаги сув миноралари қайта таъмирланиб, ушбу муаммо ижобий ҳал этилди. “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи Турғуной Зиёқулованинг уй-жойи учун зарур бўлган қурилиш материаллари олиб берилган бўлса, “Хушчекка” маҳалласида яшовчи 1950 йилда туғилган ёлғиз аёл Абдурахимова Ўнгалнинг қураётган уйига ғишт, цемент маҳсулотлари берилди. Албатта, ўз ечимини топган ҳар бир масала инсонни бахту камолига етаклайди, ўзининг, оиласининг эртасига, келажагига бўлган ишончини яна орттиради. Шундай экан, Президент Халқ қабулхоналари бу эзгу йўлдаги сай-ҳаракатини, меҳнатини давом эттираверади.  

     2022 йил давомида 13.324 та масалаларда йўлланган мурожаатларнинг 4 994 таси  7 650 таси ҳуқуқий маълумот бериш билан ҳал қилинган, 136 таси рад этилган, 26 таси кўрмасдан қолдирилган, 60 та мурожаатлар тугатилган. Айрим мурожаатлар бевосита Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб, шулардан 117 таси ижобий ҳал қилинди. Мурожаатларнинг асосан болалар нафақа пули, алимент ундириш, электр энергияси таъминотида узилишлар, қуриш ва таъмирлаш, маиший газ баллон бериш, ичимлик сув таъминоти,  уй-жой билан таъминлаш, уй-жой қуриш ва таъмирлашга ёрдам сўраб йўлланган.  

     – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари халқ овозини, жамоатчилик фикрини ифода этадиган тузилмага айланиб улгурди. Одамларнинг дарди давлатнинг тегишли идоралари томонидан тингланмоқда, муаммоси ўрганилиб, ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланган. Ўз навбатида шунча одамнинг қувончи, розилигига сабаб бўлмоқда, – дейди Шўрчи тумани Халқ қабулхонаси мудири Раимберди Хўжақулов. – Бу борада ҳудудларда ўтказилаётган сайёр оммавий қабуллар, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ўрганишлар одамларнинг оғирини енгил қилиб, инсон қадрини янада улуғлашга хизмат қилмоқда. Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилмоқда. Жойларда аҳоли учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда 192 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди. Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Одамларнинг оғирини енгил қилиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда

    Халқ қабулхоналари олдига қўйилган асосий вазифа — келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишдир. Шунинг учун мурожаатлар доимий таҳлил қилиниб, раҳбариятга фуқароларнинг қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар киритилмоқда. Тараққиётимизнинг янги даври асосини ташкил қилаётган “инсон - жамият – давлат” тамойили бугун Президент Халқ қабулхоналари фаолияти учун ҳам дастуриламалга айланмоқда. Бу тизим ҳар бир маҳаллага, ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонга кириб бориш, инсон қалбига йўл топишга хизмат қилмоқда. Халқ қабулхоналари халқ овозини ифода этадиган жамоатчилик назоратининг ўзагига, назорат механизмига айланмоқда. 

Фойдали ҳаволалар