Вилоят ҳокими У.Қосимов томонидан берилган топшириққа асосан, Шўрчи туман ҳокими Улуғбек Зокиров 1-секторда жойлашган "Гулистон" маҳалласини наъмунали маҳаллага айлантириш мақсадида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.
Маҳалладаги кўчабошилар билан суҳбатлашган туман ҳокими ва мутасаддилар уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.
Кунлик тизимли иш ташкил қилиш мақсадида маҳалладаги ҳар бир кўчага туман солиқ инспекцияси, иқтисодий ташкилотлар ва сектор ишчи гуруҳ аъзоларидан бириктирилиб, бюджет тушумларини тушириш, маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.