“Golden kids” мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Муслима Алимова ижросидаги “Сурхонча” рақси томошабинларга ҳам ўзгача завқ бағишлайди. Анйиқса, хоразмча, бухороча рақсларни ҳам маҳорат билан ижро этиши, мактабгача таълим ташкилотидаги устозларнинг ютуғидир.
Болажонларнинг таълим тарбия олиши, инглиз, рус ва корейс тилларни макаммал ўрганиши учун туманимиздаги “Golden kids” мактабгача таълим ташкилотида имкониятлар етарли.
Икки қаватли замонавий мактабгача таълим ташкилотидаги ётоқхона, ошхона, маданият зали, мусиқа ва ўқув хоналарида болажонлар хизматида. Сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилиб, замонавий юмшоқ мебель ва ўйинчоқлар ҳамда ўқув қуроллари билан тўлиқ таъминланган.
— Имконият ва имтиёзлар яратилган жойда албатта, тараққиёт бўлади, — дейди мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Гулноза Дадахонова. — “Golden kids” мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Жавоҳир Орифжонов инглиз тилида бемалол сўзлай олади. Рус тилида сўзлаш борасида эса Жасмини Холмуродовага тенг келадигани йўқ. Мактаб ёшигача бўлган ўғил-қизларимизга муносиб таълим ва тарбия бериш, уларнинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қиляпмиз.
Маҳоратли педагоглар томонидан болаларнинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиб улғайиши учун турли фан ва спорт тўгараклари, мантиқ, ментал арифметика каби қизиқарли машғулотлар йўлга қўйилгани болажонларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошишига хизмат қилмоқда.