Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Германия тажрибасини оммалаштириш
Германия давлати билан ҳамшираларни тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ Шўрчи туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми билан ҳамкорлик шатномасини имзолаган.
-Шартномани имзолашдан мақсад туманимизда халқаро талабларга жавоб берадиган ўрта тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, Германия тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, - дейди Икром Саидов. – Техникумда 3 йўналиш бўйича 350 нафар талабалар билим олмоқда. Шартнома асосида 4 нафар битирувчиларимиз ҳозирда Германияда меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.
Туманимиздаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлган хорижлик тиббиёт соҳаси ходимлари малакали ўқитувчи ва талабалар билан суҳбатлашди. Бир вақтнинг ўзида амалий ва назарий билимларга эга бўлаётган талаба ёшларнинг дарс жараёнлари билан ҳам танишишди.