Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ўрганиш

Бош прокурор ўринбосари С. Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизда дастурлар асосида ва "Ташаббусли бюджет" асосида қурилаётган объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишиб, қурилиш жараёнини ўрганишди.

Ўрганиш давомида қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва  белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, ҳудудларда аҳоли учун коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кўмир ёқилғиси билан таъминлаш, кўрсатилган коммунал хизматларни сифатли ва аҳоли учун қулай қилиб бажариш кераклиги хақида топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 

Фойдали ҳаволалар