Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

       ФИРИБГАР ЖАЗОСИНИ ОЛДИ

 Рустам оиласини ишга киритишни кўп ўйлади. У уйланган қиз ҳамшираликни аъло баҳоларга тамомлаган бўлишига қарамай, ишга кириш бораисда омади келмади.

Рустам у билан аҳду–паймон қилиб, турмуш қурайлик, ишни ҳам ҳал қиламиз, - дея ваъдалар берганди. Ихчамгина тўй ҳам бўлиб ўтди. Бироқ...

Ҳар гал аёли Гулхан, ишдан, ишга қачон бориши ҳақида оғиз очса, Рустамнинг юраги жиз этиб кетади. Охири кимдир унга ишга киришни осон йўли, бошлиқни одамида, деди. Иш юрутувчи Фурқат билан гаплашиш кераклигини билгач, уни йўлини пойлади.

Тушликдан қайтаётган бошлиқнинг “одамини” кўрган Рустам “”Сизда бир оғиз гапим бор, майлими?” дея Фурқат билан йўлакча четидаги дорихона ёнига ўтишди.

-Ака шу десангиз аёлим ҳамшираликни тугатган, тўйдан олдин ишга киритаман, дея сўз бериб қўгандим. Ана мана дегунимча, икки ойдан ортиқ вақт ўтди. Ҳар куни ишга кетаётганимда “Мени ишим нима бўлди, қачон ишга чиқаман” деб сўрагани сўраган. Сиздан илтимос, шу келинингизни ишга жойлаштиришимда амалий ёрдам беринг. Бирор бир хизмати бўлса, бехижолат айтаверинг, ҳаммасига тайёрман. Шу келинингиз ишга кирса бўлгани.

-Хизмат қилиш қочмас, ака. Аввал мен катта билан гаплашиб кўрай. Эрта шу пайт келсангиз натижасини айтаман.

Ҳа, худди шундай бўлди. Эртасига улар кўчада эмас, ошхонада икковлон бирга чой устида учрашиб, келишишди. Каттага 500, кадрга 200 АҚШ доллари бўлса, иш ҳал бўладиган бўлди.

Уйига келган Рустам ўйлай, ўйлай боши қотди. Ўзи ойлик маошга яшайдиган оила бўлса, қолаверса, яқинда тўй ўтказган. Энди кимдан сўрайман. 700 дегани ҳам айтишга осон, уни топиш учун эса...

Шу хаёл билан кечқурун у тўғри туман прокуротурасига бориб учрашди. У ердагилар ёрдам беришди. Кўзга кўринмайдиган “ранг” билан ёзиб айтилган пулни беришди.

Эртаси куни Рустам аёлини номидан ариза ва бошқа ҳужжатларини олиб, Фурқатни иш юритув хонасига кириб борди.

Фурқат Рустамдан айтилган барча ҳужжатларни қабул қилиб олди. Ҳужжатлар орасида 700 савил ҳам борлигини билган Фурқатни кўзи ўйнаб кетди. Юзида кулгу пайдо бўлиб, сиз мард кетдингиз, мен ҳам бир–икки кун ичида ҳал қилиб, сизга телефон қиламан... рўпарасида хужжатларини кўрсатиб турган орган ходимларини кўриб, эсанкираб қолди.

Тиббиёт бирлашмасида моддий манфаатдорлик эвазига “Хожатбарор”лик вазифасини бажармоқчи бўлган яна бир фирибгар камайди. “Хожатбарор” Фурқат Исламов айбига тўлиқ иқрор бўлиб суд томонидан тегишли жазосини олди.

                                                                                                                              К.Назаров

                                                                    Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг раиси                                           

Фойдали ҳаволалар