Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Фаровонлик сари дадил қадам

Камбағалликни қисқартириш... Бу жумла сўнгги тўрт йилда Президент Шавкат Мирзиёев энг кўп таъкидлаётган сўзлар сирасига киради. Йиллар давомида ёпиқ мавзу бўлиб келган, “кам таъминланган”, “эҳтиёжманд” каби жумлалар билан ўзига хос тарзда ифодаланган камбағаллик даражаси 2020 йилда илк маротаба эътироф этилди.

Камбағалликни камайтиришнинг бирдан-бир тўғри ечими — аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, улар ўзларининг хонадонларидаги имкониятлар, хусусан томорқадан самарали фойдаланишдир. 

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев “Ибн-сино” маҳалласида Гулноноза Мустафоева, Суннатулло Йўлчибоев, Феруза Толипова хонадонида бўлиб, хонадон вакиллари билан уларнинг имкониятлари, шароитлари ҳақида суҳбатлашди. 

Суҳбат давомида ҳар бир вазифа аниқ белгиланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида тизимли ишлар амалга оширилиши таъкидланди. 

 

Фойдали ҳаволалар