Юртимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз хиссамни қўшаман!” шиори остида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари доирасида кенг қамровли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти.
Хусусан, туманимиздаги "Хушчекка" маҳалласининг ҳам кўчалари тозаланиб, хонадонлардаги ўчоқ-тандирлар оқланмоқда. Таянч устунлари ўрнатилиб, ёпиқ кабеллар тортилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, маҳаллада амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар ҳудуд ободлиги, аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда.