Туманимизда ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусун, халқаро аҳамиятга эга М-41 "Бишкек-Душанбе-Термиз" автомобиль йўлининг четлари ободонлаштирилиб, йўл ёқасидаги дарахтларга шакл берилмоқда.
Кузги мавсумда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Эзгу мақсад йўлида бирлашган ҳашарчиларимиз худуднинг ободлиги ва гўзал манзара касб этиши учун астойдил меҳнат қилишмоқда.