Халқ ИПO си аслида нима?
ИПО, яъни Инитиал Публиc Офферинг (бирламчи оммавий таклиф) компаниялар ўз акцияларини биринчи марта кенг жамоатчилик учун сотувга чиқаришидир.
Халқ ИПОси деганда эса компания акциялари чет эллик инвесторлар эмас, биринчи навбатда маҳаллий аҳоли учун савдога қўйилиши назарда тутилади. Аҳолимиз сони, унинг молиявий саводхонлиги ошиб бораётганини ҳисобга олсак, ҳиссадорлар келишган ҳолда компанияларнинг бир қисмини миллионлаб улушларга бўлиб, чакана (ретаил) инвесторларга пуллаши – юз минглаб доллар “арзон пул”ни олиб келади.
Ўзбекистонда ИПО қилган корхона борми ўзи?
Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Кварц” АЖ 2017 йил декабрида “Тошкент” фонд биржасида ИПО ўтказган. Шундан кейин “Жиззах пластмасса” АЖ ҳам акцияларини очиқ равишда фонд биржасига жойлаган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат активларини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтириш, самарасиз ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2023-йил 24-мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 102-сон қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ: акция пакетлари “битта акция — битта лот” тамойили асосида халқ ИПОсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та йирик корхоналар акциялари савдога чиқарилиши белгиланди.
Албатта, бу маҳаллий қимматли қоғозлар бозорининг илдамлашига туртки бўлади. Ўзбекистондаги капитал танқислиги кўпчилик ишбилармонлар ҳам, топ менеджерлар ҳам чуқур англайдиган ҳақиқат.
Ҳозирда “Э-ауксион” савдо платформасидан 1,5 млн та фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Акцияларни сотиб олишда “Э-ауксион” электрон савдо платформасида халқнинг барча қатламлари учун соддалаштирилган ва тенг шароитлар яратилган. Маҳаллий инвесторларга “Э-ауксион” электрон савдо платформаси, шу жумладан мобил иловаси орқали реал вақт режимида уларни идентификатсия қилиш, инвестиция воситачилари билан шартнома тузиш ва депо ҳисоб рақамини очиш имконияти яратилади.
Акцияларни сотиб олиш учун электрон аризалар маҳаллий инвесторнинг ўзи томонидан ёки инвесторлар номидан ҳаракат қилувчи инвестиция воситачиси орқали берилиши мумкин бўлади.
Онлайн ауксионлар якунларига кўра олди-сотди шартномалари қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдончаларидан ташқарида рўйхатдан ўтказилади ва унинг натижаси тўғрисидаги маълумот инвесторнинг шахсий кабинетига юборилади.
ИПОлар сармоя қилувчи одамлар учун нима беради?
ИПЎлар ортидан йирик, даромадли ва барқарор компанияларни танлаб, уларнинг акцияларини сотиб олиш одамларга пул йиғиш имкониятини беради. Ўзбекистонда пул одатда чорва моллари, АҚШ доллари ёки тилла буюмлар кўринишида йиғилади. Ёки банкка депозит қилиб қўйилади. Банк депозитлари йилига қайта молиялаш ставкасини ҳисобга олган ҳолда омонатларни фоизи билан тўлайди. Бироқ акцияларга узоқ муддатга пул тикишда мураккаб даромад деган имконият бўлиб, бизнес ривожланиши, улушларга бўлган талаб ошиши туфайли инвестициялар экспоненсиал (шиддатли, тўхтовсиз) ўсиб бориши мумкин.
Л. Ғоибов
“Электрон онлайн ауксионларни ташкил этиш”
АЖ Сурхондарё вилоят вакили