# Очиқ мулоқот
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Шўрчи туман бўлими бошлиғи Шахзод Худойбердиев иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган манзилли ёрдамлар ва уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги чора тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Ёшлар етакчилари томонидан маҳаллалардаги ҳар бир хонадонга кириб хатлов яъни “Ёшлар баланси”ни шакллантирилди. Барча хатловдаги сўровномалар ва ёшларга оид маълумотлар “yoshlarbalansi.uz” электрон платформасига киритилди.
Ҳозирги кунда туманда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 61 минг 125 нафарни ташкил этган бўлса, шундан давлат секторида 2 минг 182 нафар, хусусий секторда 2 минг 421 нафар, миграцияга кетган ёшлар 4 минг 030 нафар, таълимда расмий бандлар 16 минг 650 нафар, норасмий бандлар 4 минг 140 нафар, ишлаш истаги йўқ ёшлар 23 минг 121 нафар, бошқа расмий тармоқда бандлар 8 минг 431 нафарни ташкил этади.
“Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилган 2 минг
145 нафар ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлар, ер майдонлари ва субсидиялар ажратиш ҳамда ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш натижасида 2023 йил 21 ноябрь ҳолатига, 1 минг
657 нафар (73 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Дафтарга киритилган 170 нафар ёшлар доимий ишларига жойлаштирилди, 64 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди, 185 нафар ёшларга е-аукцион оркали 30 йилга ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиш мақсадида ер майдонлари ажратилди.
Ёшлар муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилиб, ёшларга “yoshlardaftari.uz” электрон платформаси ёки “1093” қисқа рақамли колл-маркази орқали онлайн ариза қолдириш ва мурожаат ҳолати тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди.
2023 йил январ ойидан ҳозирги кунга қадар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида тумандаги 53 та маҳаллаларда харбий ватанпарварлик тадбирлари жами 594 маротаба, хуқуқий саводҳонлик тадбирлари 681 маротоба ташкил этилган бўлиб, ушбу тадбирларда жами 19 минг 900 нафар ёшлар қамраб олинган.
“Ёшлар бандлиги дастур” доирасида тумандаги идора ва ташкилотларнинг бўш иш ўрин (вакант)ларини аниқлаш ва ишсиз ёшларни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш чораларини кўриш, “бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаларини доимий ташкил этиш, ишсиз ёшларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш орқали ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш, ёшларнинг касаначилик фаолияти билан шуғулланишларига кўмаклашиш, норасмий банд бўлган ёшларни ўзини-ўзи банд қилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш, “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқитиш чораларини кўриш белгилаб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 250, 312-сонли карори талабларидан келиб чиқиб, маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб қуватлаш жамғармаси хисобидан 178 нафар ёшларга меҳнат қуроллари ҳамда асбоб-ускуналар ўзини-ўзи банд қилиши учун маблағ ажратилди, 357 нафар олий ҳамда профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларга контракт сўммалири тўлаб берилди, 121 нафар ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган ҳамда соғлиғида муаммоси бўлган ёшларга тегишли тиббиёт ҳодимлари хулосаларига кўра маблағ ажратилди, 30 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви бадалини қоплаш учун, 21 нафар ёшга тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилди, 177 нафар ёшларга фуқаролик паспорти олиб берилди, 84 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун ўқиш сўммалари тўлаб берилди ва 6879 нафар ёшларга турли хилдаги ёрдамлар кўрсатилдиЎзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2023-йил 16 июлдаги 17-1370-топшириқ хатига асосан “yoshlarbalansi.uz” асосида шакллантирилган “ўрта” тоифадаги ишсиз ёшлар ва жорий йилда меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчиларни “фуқаробай” бандлигини таъминлашга қаратилган.