Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ёшларни бандлигини таъминлаш – энг муҳим вазифа

Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариш юртимиз миқёсида биринчи галдаги устувор вазифалардан бирига айланди.

- Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат, - дейди туман ҳокими Улуғбек Зокиров. -Касб-ҳунарли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, олий таълимни тугатган, бандлиги таъминланман ёшларимизни доимий иш ўринларига жойлаштириш, улар учун муносиб шарт-шароитларни яратиб беришни бугундан бошлашимиз керак.  

Бугунги кунда Шўрчи туманида 2819 нафар ёшлар мактабни тамомлаган. Битирувчи ёшларимизнинг 1261 нафари таълимнинг кейинги босқичларини (олий ва профессионал) давом этиришмоқда. 1558 нафар ёшларимизни турли йўналишлар бўйича бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, 191 нафар ёшларимиз доимий иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, 292 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Тумандаги 143 нафар битирувчи ёшларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилган. 86 нафар ёшларга тадбиркорлик қилиши учун имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашилган.

Бундан ташқари туманимизда 30 ёшгача бўлган 1009 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 113 нафар ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, деҳқончилик қилиш мақсадида бўлган 307 нафар ёшларга e-auksion орқали узоқ муддатга фойдаланиш учун 92,1 га ажратиб берилди. Шу билан бир қаторда туманда ташкил этилган алоҳида махсус дастур ва лойиҳалар доирасида 106 нафар ёшларимизнинг бандлиги таъминланди.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида йил бошидан 1 924 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, шундан, 1 264 нафарига ёрдам кўрсатилди. 

Дафтардаги ёшларимизнинг 67 нафари янги иш ўринларига жойлаштирилди. Деҳқончилик қилиш мақсадида бўлган 133 нафар ёшларимизга экин экиб, даромад олиши учун узоқ муддатга ер майдони ажратиб берилди. Тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган ёшларимизнинг 50 нафарига кредит олишда кўмаклашилиши натижасида, уларнинг бандлиги таъминланди.

 

 

 

 

Фойдали ҳаволалар