Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим ташкил этилди, ёшлар етакчилари институти жорий қилинди, уларга зарур шарт-шароитлар яратилди. Бугунги кунда улар ёшларнинг чинакам таянчига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида ёшлар етакчиларини раҳбарликка тайёрлаш бўйича ўтказилаётган махсус ўқув-семинарида туманимиздаги “Дўстлик” маҳалласининг ёшлар етакчиси Иқбол Маматмўминова ҳам иштирок этмоқда.
-Ўқув семинари давомида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларимизни ошириш билан бир қаторда миллий қадриятларини шакллантириш ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга ҳаракат қиляпмиз, - дейди И.Маматмўминова. -Вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари билан амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўтказилган мулоқот келгусида иш фаолиятимиз давомида муаммоларни ижобий ҳал қилишимизда қўл келади.
Семинар давомида давлатимиз раҳбарининг биз ёш кадрларга қўяётган талаблари, давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда салоҳиятли ёшларнинг ўрни юзасидан ўз фикр мулоҳазалар билдирилди.