Туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари пробация рўйхатида турувчи бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида тадбиркорли фаолияти билан шуғулланиш ниятида бўлган ёшларга, асосий йўналишлар, вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашувдан сўнг ёшлар тадбиркорлик объектида бўлиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган тенгдошлари билан суҳбатлашди, уларнинг меҳнат фаолиятлари билан танишишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад келгусида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, назорат остидаги ёшларни ҳуқуқий онгини ошириш ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишдан иборат.
Аслида, ҳар бир инсон хатога йўл қўйиши мумкин, муҳими уни ўз вақтида англай билиши, ҳаётни янгитдан бошлаш, ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик зарур.