#МАТБУОТ АНЖУМАНИ
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича туман штаби фаолият юритмоқда. Мазкур штаб Амфитеатр биносида жойлашган бўлиб, тумандаги ёшлар масалаларига алоқадор ташкилотларнинг 9 нафар ҳодимлари штабга аъзо сифатида бириктирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги Шўрчи туман бўлими бошлиғи Зафар Эшқулов иштирокидаги матбуот анжумани “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга берилган амалий ёрдам ва беш ташаббус олимпиадасида туманимиз ёшларининг иштирок этиши хусусида бўлди.
“Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилган 1 928 нафарни ташкил этади, шундан “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшлар 1 898 нафар. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”да турган ёшлар 30 нафарни ташкил этади.
-“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 107 нафари иш билан таъминланган бўлса, 537 нафарига деҳқончилик қилиши учун ер ажратилган, - дейди Зафар Эшқулов. - 158 нафар ёшларни шартнома пуллари ўтказиб берилган бўлса, 203 нафарига имтиёзли кредит ажратиб берилди. Бундан ташқари 28 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам ажратилди. 281 нафар ёшларга субсидия ажратилган бўлса, 95 нафар ҳайдовчилик қизиққан ёшларимиз ўқитилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси берилди. 101 нафари маҳалла ёшларининг ҳарбий хизмат учун тўлови тўлаб берилди. Ёшлар билан фаолиятда ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда ечими топилмаган муаммолар ҳам бор. Ушбу муаммоларни ҳам босқичма-босқич ҳал этиш чораларини кўряпмиз.
Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида спорт мусобақалари китобхонлик, мушоира тадбирлари ҳамда “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларини маҳалладаги ёшлар учун ташкил этиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамоили асосида маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналишида, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш йўналишида, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш йўналишида мусобақалари, китобхонлик, мушоира тадбирлари ҳамда “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларини маҳалладаги ёшлар учун қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Беш ташаббус олипиадасининг 2-мавсумида Шўрчи тумани ёшлари Республика миқёсида ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан, 16-21 ёш тоифасида Бухоро вилоятида бўлиб ўтган мусобақада 1-сектор худудидаги “Ялти” маҳалласининг қизлар жамоаси волейбол мусобақасида 1-ўринни қўлга киритишди. 22-26 ёш тоифасида Тошкет вилоятида ўтказилган мусобақада “Шакаркўл” маҳалласининг ўғил болалар жамоаси волейбол мусобақасида 2-ўринни эгаллашди. Спортнинг шашка тури бўйича Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган Беш ташаббус олимпиадасининг Республика босқичида 16-21 ёш тоифасида “Ялти” маҳалласида яшовчи Гулсевар Хўжамуродова 1-ўрини эгаллади. “Саксонкапа” маҳалласида яшовчи Ҳамида Жабборова эса 22-26 ёш тоифасида 2-ўрин, “Толли” маҳалласи фуқароси бўлган Маҳбуба Чориева 27-30 ёш тоифасида фахрли 2-ўрини эгаллади.
Беш ташаббус олимпиадаси 2-мавсуми доирасида ўтказилган спорт мусобақалари ва танловларнинг вилоят босқичида туманиимз ёшлари жами бўлиб 29 та медални қўлга киритишди. Танловнинг Республика босқичида эса 21 та медални туманимизга олиб келишди. Шунингдек, туманимиздаги “Ялти”, “Шакаркўл” маҳалласининг ёшлари мусобақада фаол иштирок этгани учун ўз маҳаллаларида спорт майдончасини қурилиши ҳақидаги сертификатни қўлга киритишди.