"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ташкил этилган "Заковат" интеллектуал мусобақаси баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Мусобақада давомида берилган мантиқий ва аниқ манбаларга асосланган саволлар, иштирокчиларнинг қайд этган натижалари уларнинг интеллектуал салоҳиятлари юқори эканлигини кўрсатди.
Билимдонлар баҳсининг якуний натижаларига кўра, 3-ўрин “Ободон”, жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин “Кушон” маҳалласининг ёшларига насиб этди. 1-ўринни "Офтобмакон" маҳалласининг жамоаси қўлга киритди.
Ўйин якунида ғолиблар ва фаол иштирок этган жамоа вакиллари диплом ва совғалар билан тақдирланишди.
Шунингдек мусобақада 1-ўринни эгаллаган "Офтобмакон" маҳалласининг жамоаси вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.