Ёшлар ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирларни самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Тезкор қидирув хизмати бошлиғи подполковник И.Турсуновга бириктирилган Шўрчи туманида яшовчи 65 нафар “Муаммоли” ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш, таклифларини тинглаш ва амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Деҳқончилик қилиш мақсадида бўш ер майдонида меҳнат қилишни истаган ёшларнинг ҳам муаммолари бартараф этилмоқда. Хусусан, туманимизнинг “Ҳурлик”, “Шалдироқ”, “Ободон” маҳалласида яшовчи ёшларга 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.