Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ерга меҳри туфайли оила фаровонлиги тобора яхшиланиб бормоқда

  Шўрчи туманининг «Бўстон» маҳалласида яшовчи Нуринисо Худоёрова хонадонида бўлдик. Ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан 33 млн сўм кредит олган қаҳрамонимиз ташкил қилган иссиқхонасида экилмаган маҳсулотнинг ўзи йўқ. Қулупнай, турфа кўкатлар экилган иссиқхонада тажриба сифатида банан ва киви кўчатини ҳам парвариш қилинмоқда.

-Даставвал иссиқхонамизда лимон, мандарин етиштирганмиз, -дейди Н.Худоёрова – Икки йил аввалги совуқда асраб қололмадик. Энди эса турли кўкатлар қаторида, қулупнай ҳам етиштиряпмиз. Банан ва киви кўчатини тажриба сифатида экдик. Бу кўчатларни етиштириб, кўнгилдагидек ҳосил олиш ҳам осон эмас экан. Келгусида меҳнатимиз, изланишларимиз натижасида банан ва киви кўчатларни парваришлашни уддаласак, ушбу маҳсулотларни кўпроқ етиштирамиз.

Аслида билганга томорқа кони фойда. Тўғриси, илгари кўпчилик бунга эътибор бермасди. Баъзи хонадонлардаги ерларнинг ўт босиб ётиши ҳам сир эмасди. Энди эса томорқадан фойдаланиб, рўзғорини обод қилаётганларни кўриб, албатта қувонамиз.

– Ерга меҳр бериб, ишлов берилса, дастурхон тўкин, рўзғор обод бўлади, дейди Шўрчи туманининг “Бўстон” маҳалласида яшовчи Рустам Тошмиров. -Катта бир рўзғорни бемалол тебратади. Томорқадан самарали фойдаланиб, тўйлар қиляпмиз, фарзандларимизни ўқитяпмиз. Йиллик даромадимиз чакки эмас. 35-40 млн.сўмгача боради. Агар томорқа бўлмаганида, шунча пулни қаердан топардик.

Дарҳақиқат, деҳқончиликнинг ҳадисини олган Рустам аканинг гапида жон бор. Билганга томорқа кони фойда. Зеро, баҳор пайтида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан, экин экиш, ниҳол қадаш, умуман ердан унумли фойдаланиш турмуш фаровонлигининг мустаҳкам пойдеворини яратиш демакдир.

Рустам Тошмиров деҳқончилик билан бир қаторда қушчилик фаолияти билан ҳам шуғулланмоқда. 

Фойдали ҳаволалар