Туманимизда томорқа деҳқончилиги орқали йил бўйи даромад топаётган миришкорларнинг сафи кенг. Томорқа чиндан ҳам даромад манбаи эканини тумандаги “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи аҳоли турмуши мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Шу ерлик Жамила Паянованинг ҳовлисига киришимиз билан эътиборимизни ҳовлидаги иссиқхона ва томорқада хушбўй ҳид таратиб турган қулупнай тортди.
-Мўъжазгина иссиқхонада қулупнай етиштирдик, - дейди Жамила Паянова. – Даромад ҳам ёмон бўлмаяпти. Айни кунларда қулупнайга эҳтиёж ортган. Туманимиздаги деҳқон бозоридаги харидорларга етказиб бериб, рўзғоримизни бут қиляпмиз.
Деҳқончилик ҳадисини олган Ж.Паянова томорқасидаги 2 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил қилиб, роппа роса 4 ой аввал қулупнай кучатларини эккан. Томорқадаги барча агротехника талабларини ўз вақтида бажарган қаҳрамонимиз ҳосилга кирган қулупнай меваларини ҳар беш кунда териб, бозорга олиб чиқмоқда.