Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ЁНГ БО ЧО: Замонавий иссиқхонамиз фаолият бошласа 50 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланади

 

    Шин Ан Фарм Теч корхонаси туманимиздаги Ялти Албатрос хусусий корхонаси билан ҳамкорликда замонавий - гидропоника усулида иссиқхона ташкил этишни режалаштирган. Ушбу истиқболли лойиҳани амалга ошириш мақсадида туман ҳокими Улуғбек Зокиров хорижлик инвестор Ёнг Бо Чо билан учрашди. 
    Учрашувда туманимиздаги “Шалдироқ” маҳалласи ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида замонавий гидропоника усулда иссиқхона ташкил этил лойиҳаси бўйича суҳбатлашишди
    - Тўғриси, туманнинг биринчи раҳбари билан суҳбатлашганимдан, танишганимдан мамнун бўлдим. Режалаштирган лойиҳамизнинг қиймати 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдорини ташкил этади, - дейди инвестор Ёнг Бо Чо. -  Шундан 800 минг АҚШ доллари банк кредити бўлса, 400 минг АҚШ долларини тўғиридан-тўғири инвестиция сифатида ўзим киритаман. Ушбу ниятимиз амалга ошса, 50 нафар фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлишади. Бундан туман аҳолиси ҳам биз ҳам манфаатдор бўламиз. 

 

Фойдали ҳаволалар