Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

ЭЛМУРОД ЭРГАШЕВ: ИБРАТЛИ ФАОЛИЯТИМИЗ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАДИ

     Бузоқнинг югургани сомонхонагача, жиноятчининг югургани қамоқхонагача деган ибора бекорга айтилмаган. Нотўғри фикрию ҳаракати билан жиноятга қўл уриб, қилмишини хаспўшлаш мақсадида воқеа жойидан қочиб кетган ўспирин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Элмурод Эргашев раҳбарлик қилаётган Шўрчи тумани ИИБ ЖКБ ходимлари томонидан қўлга олинди. 

      Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлиги йўлида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ички ишлар органи ходимлари туман ҳокимлиги томонидан тақдирланишди. 

      -Асосий мақсадимиз халқимиз осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишдир, - дейди Э.Эргашев. -Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолиятим эътиборсиз қолмади. Тинчлик-осойишталик, халқимиз учун фаровон ҳаётини таъминлашдан ҳеч қачон чарчамаймиз. Халқимиз учун доимо хизматга тайёрмиз! 

 

 

 

Фойдали ҳаволалар