21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз маданияти, азалий қадриятлари, шунингдек, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратиши табиий.
Шўрчи туманидаги 68-умумтаълим мактабида Давлат тили қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда истеъдодли ўқувчи ёшлар ўз чиқишлари билан фаол иштирок этишди.
Гўзал ва жозибадор она тилимизнинг бебаҳо қадрият эканлигини келгуси авлодларга безавол етказиш катта авлод учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Миллий тилимизнинг мавқейи ва софлигини сақлаш, эъзозлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатида, энг аввало, мамлакатимизда, қолаверса, дунё миқёсида нуфузи, обрўйини ошириш учун барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз зарур.