Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

Чорвачиликни ривожлантириш учун тадбиркорларга кредит ажратилади

 

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик маҳсулотини етиштириш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалик технологиялари ва сувни тежайдиган ускунлар сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилади.

Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев, сектор раҳбарлари ва чорвачиликни ривожланиши учун ҳисса қўшаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокидаги тадбирда Халқ банки томонидан ажратиладиган ушбу кредит турининг афзалликлари, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш борасидаги имконият ва имтиёзлар хусусида сўз юритилди.

Чорвачиликни ривожлантиришни мақсад қилган тадбиркорлар Халқ банкининг Шўрчи туман филиали қошида фаолиятини бошлаган штабга мурожаат қилиб, имтиёзли кредит олишлари мумкин.  

 

Фойдали ҳаволалар