Инсонларга меҳр улашиш, уларга бир лаҳзалик шодлик бахш этиш инсонийликнинг олий кўринишидир, шу боисдан барчани бир-бирига меҳрли бўлишга, чегара билмас яхшиликлар улашишга интилади.
Туманимизнинг "Олатемир" маҳалласида яшовчи Бахтинисо Ўсарова кутилмаганда эшик қоқиб келган "ҳашарчилар" ёрдамидан жуда қувонди.
Якка ёлғиз яшовчи ватандошларимизни қўллаб қувватлашга, уларни оғирини енгил қилишга бел боғлаган Шўрчи туман "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг ходимлари бир ёқадан бош чиқариб Бахтинисо аянинг хонадонидаги юмушларни бажаришди.
Албатта, яхши инсонларнинг эзгу амалларининг, яхшилигининг чегараси йўқ.
Орамизда шундай инсонлар борки, улар алоҳида парвариш ва эътиборга муҳтож. Улар ҳолидан хабар олиш, кўнгил сўраш, қўлидан келганча кўмаклашиш халқимизнинг азалий одатларидан ҳисобланади.
-Шундай хайрли кунларда мени йўқлаб келган ташаббускорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Зебо Чориева. – Ташаббускорлик билан кўнгил сўраб келганлар билан суҳбат давомида соғлигим йўқлигини билишиб, дори-дармон олишим учун ёрдам ҳам беришди. Эътибор учун жуда хурсанд бўлдим.
Замондошларимиз ҳолидан доимий хабардор бўлиб, меҳр-мурувватни, эътиборни унутмаслик сизу бизнинг чин инсоний бурчимиздир. Зеро, инсонийлик — кўнгил малҳами.
Нигина Шоева
журналист.