Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

БЕТОНЛАШТИРИЛГАН АРИҚЛАР СУВНИ ИККИ БАРОБАР ТЕЖАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ



Абдуолим Абдуллаев раҳбарлик қилаётган “Саид Абдулла” фермер хўжалиги ихтиёрида 64 гектар ер майдони мавжуд. Соҳибкор деҳқонлар ер майдонининг 32 гектарига буғдой қадаган бўлса, 32 гектарига чигит экиш режалаштирилган.

Айни вақтда ер майдонига экилган маҳсулотларни суғориш учун хизмат қиладиган 6 км 400 метрли ички ариқлар тозаланиб, бетон ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

-Йил сайин сув танқис бўлиб бораётган бугунги давр учун ушбу технологиялар келажакда қўрғочиликнинг олдини олишга хизмат қилади, – деди Абдуолим Абдуллаев. – Бу тизимнинг давлат даражасида қўллаб-қувватланиши ҳам бежиз эмас. Даласига сув тежовчи технологияларни ўрнатган фермерларга ҳар бир гектар майдон учун маълум миқдорда субсидиялар, имтиёзли кредитлар берилмоқда. Зеро, бетонлаштирилган ариқлар сувни икки баробарга иқтисод қилиши баробарида далаларни ўз вақтида об-ҳаёт билан таъминлайди.

Албатта, сувни тежовчи технологияларнинг кенг қўлланилиши келажакда қурғоқчиликнинг олдини олишга хизмат қилади




 

Фойдали ҳаволалар