Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ёшларни саралаш ва улар билан тизимли ишлашни йўлга қуйиш мақсадида спортнинг пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара футбол спорт турлари бўйича "Беш ташаббус паралимпиадаси” туманимиздаги 122-мактаб интернатида ўтказилди.
— Бугунги мусобақа учун алоҳида тайёргарлик кўрдим. — деди Х.Ахмедова. — Стол теннисга ёшлигимдан қизиқишим баланд. Бугунги баҳс жуда шиддатли кечди. Қилган ҳаракатларим, машқларим, ниятларим бекорга кетмади, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим. Келажакда жаҳон чемпионатларида қатнашиш ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни мақсад қилганман.
«Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақаси якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.