Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ҳашар ёшларга ярашар

 

Ободлик-кўнгилдан бошланади. Эзгулик ва ободликни кўнглига жо айлаган Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳалладаги ёшлар етакчилари "Обод ва файзли маҳалла— юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқда. 

-Хашар-биз ёшларга ярашади, - дейди Шахзод Худойбердиев.  -Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёналари арафасида ўтказилаётган ҳашарда биз фаол иштирок этяпмиз. Туманимиздаги “Совжиронбобо” қабристонини чиқиндилардан тозалаб, тартибга келтирдик. Дарахтларни оқлаб, ариқ-зовурларни тозаладик.

Ёшларни бирлаштирган ушбу хайрли тадбир келгусида минглаб шундай эзгу ишларни амалга оширишга, савобли амалларни бажаришга йўл очиши шубҳасиз.


Сиз ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг!

 

Фойдали ҳаволалар