Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг асосий вазифалари ва принциплари

 

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг асосий

вазифалари ва принциплари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонининг
5-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилди. Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21-ноябрда қабул қилинди, Сенат томонидан 2020 йил 28-февралда маъқулланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 16 мартда №ЎРҚ-611 тасдиқланди.

Қонун 5 та боб ва 31 та моддадан иборат бўлиб унинг асосий вазифалари ва принциплари қуйидагилардан иборат.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари:

Аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларинии яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

 

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари:

даврийлик;

умумийлик ва бир пайтлик;

рўйхатга олишнинг якка тартибдагилиги;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;

аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлигидан иборат.

 

В. Шоев

Тумани Статистика бўлими ходими  

Фойдали ҳаволалар