Ёшларни диний ақидапарастлик ва экстремизмнинг салбий оқибатларидан огоҳ этиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Шўрчи туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир жараёнида мавзуга доир расмлар танлови ўтказилиб, унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли ва ҳаваскор рассом ўқувчилар иштирок этишди. Якунда энг яхши деб топилган асар муаллифлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.