Туманимиздаги барча маҳаллаларда бунёдкорлик, ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалла ва қишлоқларимиз кундан-кун чирой очиб, кўчалар равон обод бўлаётгани кишини қувонтиради албатта.
Вилоят ҳокими Шўрчи туманидаги “Қораариқ” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, фуқаролар билан ҳам суҳбатлашди.
-Аввало туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар учун шароит ва имконият яратиб берган юртбошимизга раҳмат, - дейди Нурмуҳаммад Қорабоев. -Барча мауммоларимизни тинглаб, уни ижобий ҳал этилишида ҳаракат қилган вилоятимиз, туманимизда меҳнат қилаётган мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
“Қораариқ” маҳалласининг кўчаларига асфальт ётқизилиб, 39-умумтаълим мактаби таъмирланди. Қолаверса, тоза ичимлик суви чиқарилиб, электр токи учун таянч устунлари ўрнатилди.
✍????Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.