Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудларда танлаб олинган маҳаллаларда «Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича Шўрчи туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят прокурори С. Турдиев туманимиздаги сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури доирасида “Бахштепа-1” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, фуқаролар билан суҳбатлашишди.