Бахтиёр Улуғбердиев раҳбарлик қилаётган “Илҳом Улуғбердиев” фермер хўжалиги аъзолари шартномавий режани ортиғи билан бажарди.
Мавсумда 21,5 гектар ерда “оқ олтин” етиштирган миришкорлар уйган пахта хирмони 70 тоннадан ошди. Далаларда ҳосил чўғи мўл. Фермер ҳисоб-китобларига кўра, гектарлар ҳосилдорлиги 40 центнерга етказилади.
Фермер зиммасига олган мажбуриятни баржарди. Аммо унга осонлик билан эришгани йўқ. Унинг замирида бедорлик, машаққатли меҳнат, изланиш завқи турибди. Қолаверса, теримчиларнинг кунига 150-200 кг пахта териши натижасида хирмон кўтарилди.