Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Аҳилликда ҳикмат кўп

Туманимиз маҳалаларини инфратузилмасини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Какан” маҳалласининг инфратузмасини яхшилаш, аҳолини фаровон умргузаронлик қилиши учун зарур яшароитлар яратилмоқда. 

-Маҳалламизда 4 мингдан зиёд аҳоли яшайди, - дейди йиғин раиси Хайрулла Аллаев. – Ҳар биримиз жамият фаровонлиги учун меҳнат қиляпмиз. Маҳалламизнинг ички кўчаларига асфалть ётқизилмоқда, мактабимиз таъмирланиб, керакли шароитлар яратилди. Қолаверса, ҳалқимиз бир ёқадан бош чиқариб 1968 йилда қурилган, ҳозирда таъмирталаб бўлиб қолган кўприкни қайта қуриб битказишмоқда.

Албатта, аҳилликда, бирдамликда ҳикмат кўп. Каканликлар “Ташаббусли бюджет” ва “Менг йўлим” лойиҳаларида фаоллик билан иштирок этиб, умумий ҳисобда 9 та лойиҳа бўйича ғолиб бўлишган.  

 

 

Фойдали ҳаволалар