Шўрчи туманидаги ёшлар билан сектор раҳбарларининг учрашуви ўтказилди. Учрашувда ёшлар мурожаат, таклиф ва миннатдорчиликларини билдиришди.
-Интилувчан, ташаббускор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, - дейди туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев. – Сизларнинг ютуқларимиз бизнинг ютуғимиздир. Сизларни қийнаётган, ўйлантираётган муммо ва мурожаатларингизни ижобий ҳал этиш, таклифларингизни қўллаб-қувватлар бизнинг асосий вазифамиздир.
Ногиронлиги бўлган Зуҳра Чориева ёшлар билан учрашувга келиб ўз миннатдорчилигини билдирди.
-Имкониятим чекланган бўлишига қарамай, биз ёшлар учун яратилган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, IT (айти) соҳаси бўйича таҳсил олдим, - дейди Зуҳра Чориева. – Иш топишимда амалий ёрдам берган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Учрашув сўнгида ёшларга ва фаол етакчиларга диплом ва сертификатлар топширилди.