Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ҲАЁТИЙ ВАЗИЯТЛАР

 

     ... Бахтли оиланинг иккинчи фарзанди бўлган Гулноза Чоршанбиева тақдир таққозоси билан ногирон туғилди. Аммо у тенгдошлари сингари кўчада ўйнаб кулолмаган бўлсада, орзу қилишдан, фикрлашдан, китоб мутолаа қилишдан бир зумга ҳам тўхтамади. Келгусида психолог бўлишни мақсад қилган Гулноза туманимизнинг “Офтобмакон” маҳалласида яшайди.  Орзулари бир олам бўлган қизалоқ туман ҳокими билан дилдан суҳбатлашди. 
    ...Тақдир синови “Офтобмакон” маҳалласида яшовчи Аслиддин Жумевни ҳам четлаб ўтмади. Эзгу ниятлар билан қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган Аслиддин эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, дардман бўлди. Аммо у ҳаракатдан тўхтагани йўқ. Туман ҳокими Улуғбек Зокиров билан суҳбатлашар экан, Аслиддин бу синовларни албатта енгиб ўтиш, келгусида Ватанпарвар инсон бўлиб улғайиш ниятида эканлигини таъкидлади.      

 

Фойдали ҳаволалар