Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

“Аёллар дафтари” имкониятлар кўлами

#Матбуот анжумани

Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва касбий кўникмалар олиши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий асослар яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шўрчи туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова иштирокида ўтказилган Матбуот анжуманида тумандаги аёлларни қўллаб қувватлаш, “Аёллар дафтари” учун рўйхатга олинган аёлларга кўрсатилган ёрдамлар хусусида сўз юритилди.

-5111 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган бўлиб, 6 та тоифа бўйича изимли равишда амалий ёрдам кўрсатилган, -дейди Зулфия Шерова. 1253 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлса, 158 нафар тадбиркорлик истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилган. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга, ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга ҳамда қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдамлар берилган. 

Муаммолари билан рўйхатга олинган хотин-қизларнинг ҳунар ўрганиб, ўзи ёқтирган касбни мукаммал эгалламоқчи бўлган, касбини ривожлантиришни хоҳлаганларнинг бандлиги таъминланмоқда. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган тикувчилик сирларини мукаммал ўзлаштирган аёлларга субсияди асосида замонавий тикув машиналари, қандолатчилик хунарига борларига духовка берилди. 

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар таклиф мулоҳазалари билдиришди. 

 

Фойдали ҳаволалар