#Матбуот анжумани
Журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирко этган матбуот анжумани “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилган имкониятлар борасидаги тизимли ишларнинг самарадорлигини ошириш борасида туманимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди.
Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, мазкур дафтарга киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланган.
-Туманида ўтказилган "хонадонбай" ўрганиш натижалари ҳамда ишсиз ва даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларни аниқлаш бўйича 3425 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилган, - дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Зулфия Шерова. Шу кунга қадар – 2500 нафар хотин-қизларни бўш (вакант) ва янги ташкил этилган иш ўринларига жойлаштирилди. 42 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган бўлса, 177 нафар ишсиз хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини бошлади. 530 нафар хотин-қизларни эса ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминлади. 138 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга, 73 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилди.
Муҳтарам Президентимиз яратиб берган тизим, яъни “Аёллар дафтари” орқали жорий йилда 4709 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар дафтарнинг 5-босқичига киритилган бўлиб, шундан 6 та тоифа бўйича 4689 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида рўйхатга киритилган 3-4-6 тоифадаги эҳтиёжманд хотин-қизларга 1 млрд 105 млн сўм “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим ва касбий кўникмалар ошириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини ошириш учун зарур шароитлар яратилган.