Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

74 ёшли онахонга фуқаролик паспорти берилди

 

-Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлишни 33 йил кутдим – дейди туманиизнинг “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи Ойхумор Бердиёрова. – Етти нафар фарзандим, қақажон набираларим даврасида бугун хурсандман. Узоқ йиллик орзуларим амалга ошди. Буни қарангки, катта келиним билан бир кунда фуқаролик паспортини олдик. Тўғриси хурсандчилигимнинг чек-чегараси йўқ. 

Бир юртда яшасанг, оила қуриб, рўзғор тебратсангу шу юрт фуқароси бўлмасанг, давлат ва жамият ишларида иштирок этишинг чекланган бўлса – қалбингнинг бир чети кемтик, ҳаётинг тўлақонли эмасдек туюлаверади. Бу гўёки, инсон ўз уйида ўзини бегонадек ҳис қилгандай гап. Ўзбекистонда салкам 33 йилдан бери истиқомат қилаётган, бироқ фуқаролиги бўлмаган Ойхумор Бердиёрова мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллигида Ўзбекистон фуқаролигини олди.

Инсон учун фуқаролик паспортига эга бўлиш энг катта ғурур туйғусини бахш этади. Президентимизнинг тегишли Фармони билан мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан фуқаролиги бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигини олмаган, юртимизда муқим яшаб келаётган, илтимосномалар билан мурожаат қилган 4 нафар тумандошимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.

 

Фойдали ҳаволалар